Жорий йилнинг 13-январь куни Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Маданий мерос агентлиги томонидан 2025-йилда музейлар соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган “Замонавий музейшунослик ва Янги Ўзбекистон музейлари: назария, амалиёт, истиқболлар” мавзусида республика семинари бўлиб ўтди.Унда Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Турсунали Қузиев, республиканинг йирик давлат музейлари, музей-қўриқхоналари ва уй-музейлари раҳбарлари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
Семинар давомида мамлакатимиз музейларида олиб борилаётган ислоҳотлар, замонавий музейшунослик ёндашувлари, инновацион технологияларни кенг жорий этиш, фондларни сақлаш ва экспозицияларни бойитиш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, музейлар фаолиятида илмий-тадқиқот ишлари, маданий-маърифий лойиҳалар ҳамда халқаро тажрибаларни қўллаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан йиллик ҳисоботлар тақдимотлари ўтказилди. Семинарда Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Турсунали Кузиев ўтган йили амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, соҳани ривожлантиришнинг келажакдаги истиқболлари ҳақида тегишли кўрсатма ва топшириқларни берди.
Семинарнинг иккинчи кунида тадбир иштирокчилари учун Ўзбекистон давлат Геология музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Ислом цивилизацияси маркази музейларининг янги кўргазмаларига саёҳат ташкил этилди. Ташкил этилган кўргазмалар замонавий музейшуносликнинг янги кўнинишлари асосида ташкил этилганлиги эътиборга моликдир. Муҳтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази музейининг экспозициясини алоҳида эътироф этиш лозим. Унда замонавий жаҳон музейшунослигининг охирги талаблари даражасида кўргазма ташкил этилган. Бундан ташқари нафақат мамлакатимиз балки Марказий Осиё халқларининг жаҳон цивиллизациясига қушган ҳиссаси, шунингдек минтақа халқларининг давлатчилик ҳамда шаҳарсозлик маданиятининг ривожланишидаги ўрни, геосиёсий глобал қарашлар жараёнида аниқ кўргазма, илмий тадқиқот натижалари ва ашёвий далиллар асосида акс эттимрилган. Соҳа мутасадди ва мутахасссислари кейинги амалга ошириш лозим бўлган экспозиция ишларида мазкур лойиҳалар кўрсатма ва йўлланма вазифасини ўташи аниқ.
Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи келгусида ташкил этиши режалаштирилаётган музей кўргазмаси қўшимча хизматлаирнинг таснифида юқоридагилардан келиб чиқиб:
Кўргазмалар зали - Воҳа тарихининг барча даврлардаги ўзига хослиги, тарихий-маданий мероси, қадрият ва анъаналари, халқ амалий санъати аудио-видео ва мультимедия техникалари, ойнаванд витриналар, шитлар, макетлар, муляжлар, типография ва по¬лиграфия маҳсулотлари, подиумлар, нуқтали ёритгичлар, маълумот¬лар¬нинг виртуал базаси ҳамда мультимедия дастури ва бошқалар орқали ёритиб берилади.
Замонавий кинотеатр (3Д, 5Д) - қоʼшимча пуллик хизмат тариқасида ташриф буюрувчиларни вақтини сермазмун оʼтказиш учун 50 кв.м. майдонда 40 оʼринли кинозал ташкил қилинади. Зал махсус замонавий электр тегамкор ускуналар, эргономиc ўриндиқлар ва ҳавфсизлик қурилмалари билан жихозланади.
3Д голограмма зали - қоʼшимча пуллик хизмат тариқасида ташриф буюрувчиларни вақтини сермазмун оʼтказиш учун 50 кв.м. майдонда ташкил қилинади. Бунда ташриф буюрувчилар тарихий даврлар бўйлаб виртуал саёҳат уюштиришлари ёки аждодларимизнинг тарихий сиймолари билан мулоқатга киришишлари мумкин бўлади.